
Статистика
Дунёдаги энг кучли иқтисодчи аслида ким? Бугун Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Абишевич Назарбоев ва Қозоғистон иқтисодий мўъжизаси ҳақида фактларни тақдим этамиз. Фаолияти давомида мамлакатини сиёсий барқарор ва иқтисодий фаровонликка олиб чиққан шаҳс , Қозоғистонда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) 2024-2029 йилларда жами 3754,2 АҚШ долларига (+25,77 фоиз) узлуксиз ўсиши прогноз қилинган эди.
Тўққизинчи кетма-кет ўсиб бораётган йилдан сўнг аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот 18 324,1 АҚШ долларини ташкил этиши ва шунинг учун 2029 йилда янги чўққига етиши тахмин қилинмоқда.
Бугун Қозоғистон ялпи ички маҳсулоти аҳоли жон бошига $14,778 (номинал, 2024 эст.) Харид қобилйти ҳисобга олганда эса $41,366 (PPP, 2024 эст.) 2024 -йилда ялпи ички маҳсулот 297 миллиард долларга етиши прагноз қилинмоқда ,Харид қобиляти бўйича 693 миллиард доллар.

Бу Марказий Осиёда энг юқори кўрсатгич , Лекин бунданда муҳим факт бор, Назарбоев яратган халққа иқтисодий эркинлик берган тизим аслида Европанинг бой мамлакатларию Хатто Хитойдек мамлакатни бойлик ошиб боришида ортда қолдирди.
ЮБС ГЛОБАЛ РЕПОРТ янги ҳисобот элон қилди унга кўра Қозоғстон 2010-йилдан бери энг кўп бойликка эришган давлат ҳисобланади .

Рейтинг: 2010-йилдан бери энг кўп бойликка эришган давлатлар қайси?
Қайси давлатлар бойиб бормоқда?
Ушбу графикда биз 34 та давлатни 2010 йилдан 2023 йилгача бойликнинг фоиз ўзгариши бўйича тартиблаймиз. Рақамлар ЮБС Глобал Репорт 2024 дан олинган .
Бу борада “бойлик” молиявий активлар (масалан, акциялар) ва ҳар бир мамлакатдаги уй хўжаликларига тегишли реал активлар (масалан, уйлар) қийматидан уларнинг қарзларини олиб ташлаган ҳолда аниқланади. Ушбу ўлчов «соф қиймат» сифатида ҳам танилган.
Эътибор беринг, барча бойлик қийматлари АҚШ долларида ўлчанган
34 давлатдан иборат ушбу танлаб олинган гуруҳдан биз бойлик энг тез ўсган Қозоғистонда эканлигини кўришимиз мумкин . Марказий Осиё давлати нефт, уран ва бошқа табиий ресурсларнинг асосий ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. Жаҳон банки маʼлумотлари шуни коʻрсатадики, Қозогʻистон ялпи ички маҳсулоти ҳам 1990-йилдан буён сезиларли даражада ошган, 2023-йилда 27 миллиард доллардан 261 миллиард долларгача.
Қозоғистоннинг орқасида Хитой жойлашган бўлиб , у ерда 2010-йилдан бери бойлик 185 фоизга ўсган. Бу, эҳтимол, урбанизация (шаҳардаги иш ўринлари одатда юқори маош таклиф қилади), кўчмас мулкнинг қадрланиши ва молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларининг ошиши каби турли макро тенденциялар билан боғлиқ.
Ўлчовнинг бошқа учида, ушбу намунадаги тўртта мамлакат вақт давомида бойликнинг салбий ўсишини кўрди. Булар Испания , Италия , Греция ва Япония .
Кўпгина Европа мамлакатлари 2010-йилларнинг бошида Эврозона қарз инқирозидан жиддий таъсир кўрсатди, бу уй хўжаликларининг даромадлари ва бойлик тўпланишига салбий таъсир кўрсатди. Япония мисолида, мамлакат 2000-йиллардан буён ўз иқтисодиётини ривожлантириш учун кураш олиб борди, бу ҳам бойлик тўплаш имкониятларини чеклайди.
Қозоғистондаги тартибсизликлар чоғида Назарбоев ҳайкали йиқитилганда Қозоғистонлик иқтисодчи олим Сапарбай Жубаев билан фейсбук тармоғида суҳбатимизда шундай деган эдилар

«у киши биз учун мамлакатимиз иқтисодиётимизни юқорига кўтарган биринчи хурматли президентимиз сифатида қолади барибир» . Мана бугун Европанинг нуфузли ҳолис нашрлари рейтингига кўра Назарбоев яратган тизим Қозоғистон давлати ва қозоқ халқини энг тез суратларда бойиб бориши ва фаровонлигини таминлади.
Буюртмага мақола ёзиб президентларни мақтовчилар эмас мана шундай рейтинг аниқ статистикалар президентлар қандай иқтисодий билм эгаси эканлигини кўрсатади, Шубҳасиз Нурсултон Назарбоев нафақат МДҲ балки бутун дунёдаги энг кучли етакчи эканлигини исботи бу рейтингда келтирилган. Ушбу рейтинга бошқа Марказий Осиё мамлакатлари кирмаган.
Гарчи Назарбоев оиласи куёвлари набиралари мансаб катта пул ўзлаштиришда айбланган бўлсада Назарбоев давлат ва халқ бойиб боришиниҳам таминлади.
Қозоғистоннинг нисбатан иқтисодий ривожланишининг асосий сабабларидан:
1. Очиқ инвестицион сиёсат. Чет эл инвестицияларига кенг имконият.
2. Банк ислохати. Хамма банклар хусусийлаштирилган. Отбасы (Оила) банки фақат давлат томонидан молиялаштирилади.
3. Худудлар эркинлиги. Солиқнинг маьлум қисми ва кўп ижтимойи вазифалар худудларга берилшан.
Бу ўзгаришлар бошида Нурсултан Назарбаев турган.