
Дунёда қанча қушлар бор
Дунёда неча ҳил ва неча миллиард қуш бор ушбу мақолада т қанотли дўстларимиз ҳақида қимматли маълумот берамиз, қушлар ҳақида барча маълумотлар шу ерда.
Қушлар Триас даврида (тахминан 200 миллион йил аввал) яшай бошлаган деб тахмин қилинади.
Қушлар — умуртқали ҳайвонлар синфи. Триас даврида яшаган судралиб юрувчиларнинг псевдозухлар туркумидан келиб чиққанлиги тахмин қилинади. .
Археоптерикс, дастлабки қушлардан бири, Юра даврида (тахминан 160 миллион йил аввал) мавжуд бўлган. Бу қушлар судралиб юрувчиларнинг псевдозухлар туркумидан келиб чиққан .
Дунёда барча қушлар сонини аниқлаш қийин, лекин тахминий ҳисоб-китобларга кўра, 50-60 миллиардга яқин қушлар мавжуд. Бу сон турли хил муҳитлар ва қушларнинг популяцияси ўзгаришлари туфайли ҳар йили ўзгариши мумкин.

Тахминан 10,000 га яқин қуш тури мавжуд. Бази манбаларда 9700 деб кўрсатилади. Бу рақам йил сайин ўзгариб туради, чунки янги турлар кашф қилинади ва баъзи турлар йўқолади.

Дунёдаги энг кўп турли ҳил қушлар Колумбияда яшайди,
Колумбияда тахминан 1,878 та тур мавжуд,афсус бизни ватанимиз бу рейтингда мавжуд эмас

Ўзбекистонда тахминан 467 та қуш тури мавжуд. Бу турлар орасида миграцион ва доимий яшовчи қушлар ҳам бор. Нотўғри маълумотлар топилганида бу рақам ўзгариши мумкин, албатта.